Ko‘p kompleks o‘zgaruvchili funksiyalar nazariyasi

Ko‘p kompleks o‘zgaruvchili funksiyalar nazariyasi

Кўп комплекс ўзгарувчили функциялар назарияси фанини ўзлаштирган магистрантлар ва n фазоларлардаги содда соҳалар, комплекс ўзгарувчили функция ҳосиласи ва унинг хоссаларини, кўп комплекс ўзгарувчили функция ҳосиласи тушунчаси ва унинг хоссаларини, голоморф функцияларнинг содда хоссаларини, Хартогснинг асосий теоремасини, Мартинелли-Бохнер, Лере ва Вейль формулаларини, Абел леммасини, Луивилль теоремасини, ягоналик теоремасини, n фазода Коши-Адамар формуласини ва бошқа интеграл формулаларни билиши ва бу билимларни функцияларни Хартогс қаторига ёйишда,  функцияларни даражали қаторига ёйиш, функцияларни Лоран қаторига ёйишда, голоморф функцияларнинг содда хоссаларини исботлашда, Хартогснинг асосий теоремасини исботлашда қўллай билиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

Borel o‘lchovlari va potensiallar nazariyasi

Borel o‘lchovlari va potensiallar nazariyasi

Борель ўлчовлари ва потенциаллар назарияси фани бўйича магистрантлар Лебег интеграли ва унинг хоссаларини, очиқ, ёпиқ ва борел тўпламларининг ўлчовлилигини, умумлашган функциялар ва уларнинг хоссаларини, сиғим ва унинг хоссаларини билишлари, Хаусдорф қамрови ва ўлчовларини  топиш, субгармоник функциялар ва уларнинг хоссаларини билиши керак,  элементар тўпламлар бўйича Риман интегралини ҳисоблаш, Лебег интегралларини ҳисоблаш ва баҳолаш, текисликда тўплам сиғимини топиш, Хаусдорф қамрови ва ўлчовларини топиш, умумлашган ҳосила ҳисоблаш,  Стилтьес ўлчовини ҳисоблаш, умумлашган функция учун свертка қуриш кўникмаларига эга бўлиши керак, Борель ўлчовлари ва потенциаллар назарияси фанини ўзлаштирган магистрантлар назарий билимларни пухта ўзлаштирган бўлишлари, мавзуларнинг моҳиятини тушунган бўлишлари ва амалий масалаларни ечишда назарий маълумотларни тадбиқ эта билиш малакаларига эга бўлиши керак.